Петрушка коктейль буйракдаги тошни тушириш

Петрушка коктейль буйракдаги тошни тушириш thumbnail

БУЙРАК ТОШИДАН НИМА ХАЛОС ЭТАДИ?

         Буйрак хасталиклари шамоллаш, заҳарланиш, қовуқни мунтазам тўлдириб юриш оқибатида юзага келади. Хасталик яна буйракда тош пайдо бўлиши билан кечиб, сийдикнинг аввалда қуюқ, кейин эса суюққа айлана боришида намоён бўлади. Ҳаракатланганда бел пастида бир нарса қадалиб тургандек оғирлик ва оғриқ сезилиши бу далилни қувватлайди.

          Абу Али ибн Сино далачой ўсимлигидан сийдик ҳайдовчи, буйрак тошини майдаловчи, қон тўхтатувчи, оғриқ қолдирувчи восита ўлароқ унумли фойдаланган. Далачойдан қайнатма тайёрлаш учун оғзи берк идишга бир стакан қайноқ сув қуйиб, устига ўсимликнинг майдаланган ер устки қисмидан 15 г солинади ва 10 дақиқа қайнатилади. Қайнатма совугач, докадан ўтказилади ва кунига 2 – 4 маҳал овқатдан ярим соат олдин икки ош қошиқдан ичилади. Маймунжон илдизидан тайёрланган қайнатма ҳам буйракдаги тошни тушуриш хусусиятига эга. Уни тайёрлаш учун идишга бир ош қошиқ майдаланган ўсимлик илдизи солинади ва бир стакан қайноқ сув қуйиб, 10 дақиқа паст оловда қайнатилади. Сўнг докадан сузиб, кунига уч маҳал овқатдан олдин 1-2 ош қошиқдан ичилади.

Халқ табобатида қирқбўғим дамламаси сийдик ҳайдовчи, буйракдаги тошларни эритиб туширувчи сифатида беморга ичирилади. Айни дамламани тайёрлаш учун кичикроқ чойнакка 4 чой қошиқ майдаланган қирқбўғим солинади ва устига 2 стакан қайнаган сув қуйиб, 5 – 10 дақиқа дамланади. Сўнгра докадан сузиб, иссиқ ҳолида кун бўйиоз-оздан ичиб туриш тавсия этилади.

Рўян илдизидан тайёрланган қайнатма ёки дамлама буйрак ва ўт йўлларидаги тошларни туширишда қўл келади. Дамлама тайёрлаш учун идишга бир стакан қайнатиб совутилган сув қуйиб, устига майдаланган ўсимлик илдизидан 1 чой қошиқ солинади ва 8 соат тиндириб қўйилади. Сўнг докадан ўтказилиб, яна бир стакан қайнаб турган сув қўшилади ва 10 дақиқа дамланади. Ушбу дамламадан кунига 4 маҳал ярим стакандан ичилади.  

Шафтоли данаги, мағзи буйрак ва қовуқдаги тошларни эритиб тушириш хосиятига эга. У яна пешоб ҳайдовчи восита ҳамдир. Бунинг учун шафтоли мағзи қовун, турп уруғларидан 24 г дан олиб 16 г асал ва 20 г шакар билан қўшиб мураккаб қоришма тайёрланади. Уни ҳар куни наҳорда истеъмол қилиш тавсия этилади.

Абу Али ибн Сино чилонжийда мевасини буйрак ва сийдик пуфаги касалликларини даволашда фаол қўллаган. Унинг ёзишича, чилонжийда ўткир буйрак ва қовуқ оғриғи, жигар хасталигига шифо бўлиб, қон ҳаракатини фаоллаштиради. Буйраги оғриган кишига чилонжийда дамламасини ичиш тавсия этилади. Уни тайёрлаш учун ярим литрли чойнакка 10 – 12 дона йирик ва ранги қизил чилонжийда, кичкина қошиқда кўк чой солинади. Устига қайнаб турган сув қуйиб, чойнакни сочиққа ўраган ҳолда 10 – 12 соат тиндириб қўйилади. Дамлама кунига уч маҳал бир стакандан ичилади.

Майиз (кишмиш)ли дамлама буйрак ва қовуқ хасталикларида яхши шифодир. Дамлама тайёрлаш учун ярим литрли чойнакка кичкина қошиқда қуруқ чой, 0,5 стакан майиз солиб, устига қайноқ сув қуйилади. Чойнакни сочиққа ўраб 5 – 7 дақиқа дам едирилади. Ушбу дамламадан овқатдан олдин 1-2 пиёла ичиб туриш тавсия этилади. Бу жараён бир ой давом этса, буйракдаги шамоллаш қайтади.

Абу Али ибн Синонинг қайд этишича, седана дамламасига асал қўшиб ичилса, буйрак, пешоб йўлларидаги тошни майдалайди. Дамлама тайёрлаш учун ярим литрли чойнакка бир чой қошиқ қора ёки кўк чой, 25 – 35 дона седана солиб, устига қайноқ сув қуйилади ва 3-4 дақиқа дамланади. Унга асал қўшилиши дамламанинг фойдалилик даражасини янада оширади.

Кийикўти ўсимлиги пешоб ҳайдаш, жигарни мустаҳкамлаш хусусиятига эгадир. Унинг қайнатмаси ёки дамламаси пешобни яхши ҳайдайди, буйрак ва сийдик қопидаги тошларни йўқотади. Дамлама тайёрлаш учун ярим литрли чойнакка бир чой қошиқ майдаланган кийикўти солиб, устига қайнаб турган сув қуйилади ва 5 дақиқа дамланади. Сўнг докадан сузиб, кунига 3-4 маҳал 1-2 пиёладан ичиб турилади.

Читайте также:  Болит почка и тошнит правая почка

Петрушка ғоят фойдали зиравор ўсимлик бўлиб, унинг ҳамма турлари буйрак, қовуқ ва бачадонни тозалашга ёрдам беради. Халқ табобатида петрушка ел ҳайдовчи, буйрак ва сийдик қопидаги тошларни эритувчи омил бўлиб хизмат қилади. Петрушка мевасидан дамлама тайёрлаш учун оғзи ёпиладиган идишга 2 стакан қайнатиб совутилган сув қуйиб, устига ярим чой қошиқ майдаланган петрушка солинади ва 8 соат тиндириб қўйилади. Сўнгра докадан ўтказилиб, кунига 3-4 маҳал овқатдан олдин бир ош қошиқдан ичиб турилади.

Буйрак, сийдик қопи йўлидаги тошларни туширишда олма шарбати билан қилинажак муолажа катта фойда беради. Буйракдаги тошни тушириш учун олма шарбатидан эрталаб наҳорга 240 г, соат 10, 14, 16, 18, 20 да 480 граммдан ичилади. Эртаси ҳам худди шу муолажа қайтарилади. Агар қабзиятдан азият чекилса, маккаи сано қайнатмасидан бир пиёла ичиш керак бўлади. Учинчи куни наҳорга яна 480 г олма шарбати ичилади ва ярим соатдан кейин 120 г эритилган сариёғ истеъмол қилинади. Кетидан озгина сув қўшилган бир стакан олма шарбати ичилади.

Пешоб пайтида майда яшил рангдаги тошлардан бошлаб чумчуқ тухуми катталигидаги тошларгача тушиши мумкин. Буйрак тоши юмшоқ, қизғиш ва юмалоқ, қовуқдагиси эса қорамтир, яшил, кулранг ва оқиш бўлади. Буйрак тошининг оғриғи қовуқникидан кўра кучлироқ кечади. Чунки қовуқдаги тош бўшлиқда туради, тош сийдикни тўсиб турган ҳол бундан мустаснодир. Дори-дармонлар қабул қилингани сабабли буйракдаги тош қовуққа сирпаниб тушса, оғриқ тўхтайди. Гоҳо бадантарбия қилиш, йўрға отга миниш ва зинадан тушиш тошни тушириш учун кифоя қилади. Агар тош қовуқдан олат йўлига ўтса, оғриқ кучаяди.

Источник

Буйрак оғриғи — ушбу аъзонинг касалликларида енг кўп учрайдиган аломатлардан бири. Оғриқни даволаш тактикаси кўп жиҳатдан касаллик белгилари ва турига боғлиқ саналади.

Хусусиятлари

Муайян белгиларга кўра оғриқ бошқа аъзоларда емас, айнан буйракларда юзага келганини аниқлаш мумкин. Уларга:

  • Буйрак яллиғланишида беморлар бел ва унинг юқори қисмида ноқулайлик ҳис қилишади. Ушбу аломатга тез-тез пешоб чиқариш ҳамроҳлик қилади. Яна бир хусусият — пешоб чиқариш йенгиллик келтирмайди ва ачишиш билан бирга кечади. Ушбу аломатлардан ташқари, беморларда иситма кузатилади;
  • Буйрак-тош касаллигида пешоб чиқариш жараёни ўткир чидаб бўлмас оғриқларга олиб келиши мумкин;
  • Ерталаб буйрак соҳасида ноқулайлик пайдо бўлса, бу буйраклар яллиғланганлигидан далолат бериши мумкин. Патологик жараён сабабчиларидан бири совқотиш саналади;
  • Чап ёки ўнг томонда жойлашган буйрак санчиғи, баъзи бир манипуляциялардан сўнг янада кучлироқ намоён бўлади. Ушбу белги Пастернацкий аломати деб аталади, бунда шифокор оғриқ соҳасига бироз уриб кўради;
  • Ҳам ўнг, ҳам чап томонда сезиладиган оғриқлар буйрак тушишида пайдо бўлади;
  • Еркакларда оғир жисмоний машқлар ёки оғирликларни кўтаришда аъзо соҳасида оғриқнинг кучайиши аъзо патологиясига ишора қилади;
  • Совуқдан кейин буйракларда кучли оғриқ юзага келиши улардаги патологик жараён ривожланишини кўрсатади, бу паст ҳарорат таъсирида фақат ёмонлашади;
  • Буйраклар соҳасидаги тери ўзининг табиий пуштироқ рангини йўқотиб, кескин кулранг тус олиши жиддий сигнал саналади. Бундай ўзгаришлар шифокор билан маслаҳатлашиш ва буйрак касаллиги бор-йўқлигини текширувдан ўтказиш учун арзирли сабаб ҳисобланади.

Сабаблари ва аломатлари

Буйрак оғриғи нафақат ўткир бўлиши мумкин. Бунда қуйидаги оғриқ турлари фарқланади:

  • Симилловчи;
  • Тортувчи;
  • Ўтмас;
  • Санчувчи.

Оғриқ давомийлиги билан ҳам фарқ қилади. У беморни доимий равишда ёки баъзи-баъзида безовта қилиши мумкин. Ифодаланиш даражасига кўра: йенгил, ўртача интенсивликдаги ва кучли оғриқ турлари ажратилади.

Буйрак-тош касаллиги белгилари:

  • Иситма;
  • Сийдикда қон бўлиши;
  • Кўнгил айниши;
  • Бўшашишга тез-тез ва самарасиз чорлаш.

Пиелонефрит қуйидаги аломатлар тўплами билан тавсифланади:

  • Бир вақтнинг ўзида ҳам симилловчи, ҳам ўтмас оғриқ мавжудлиги;
  • Тана ҳароратининг кўтарилиши;
  • Сийдикда аралашмалар мавжудлиги, унинг ранги хира бўлиши;
  • Қайт қилиш хуружлари;
  • Иштаҳа йўқолиши;
  • Қийин, доимий оғриқ билан кечадиган пешоб чиқариш;
  • Шишлар.
Читайте также:  Ребенок жалуется на боль в животе и его тошнит

Гломерулонефритли беморларда кузатиладиган аломатлар:

  • Вақти-вақти билан безовта қиладиган буйрак оғриғи;
  • Чиқарилган пешоб миқдорининг мунтазам равишда камайиб бориши. Унда қон елементлари мавжудлиги, хиралиги;
  • Қон босими кўтарилиши;
  • Шишлар;
  • Иштаҳанинг пасайиши;
  • Чакка ва пешона соҳаларида оғриқ;
  • Юракда санчиқлар сезилиши.
Бошқа касалликларда
Касаллик туриАломатлари
ГидронефрозКўплаб аломатларига кўра гломерулонефритга ўхшаш. Аммо унда қорин бўшлиғида оғирлик ҳисси, увишиш, титроқ каби аломатлар ҳам кузатилади.
Буйрак йетишмовчилигиТана ҳарорати кўтарилмайди, аммо унда ажраладиган пешоб миқдори камаяди ёки умуман ажралмай қўяди.
Буйрак тушишиЧап томондан тортиб оғриши, айниқса кечга яқин. Тушиш механик шикастланиш ёки аъзода тош мавжудлиги сабабли юзага келган бўлиши мумкин.
Буйрак саратониСимиллаб оғришга тушунтириб бўлмайдиган чарчоқ ҳамроҳлик қилади.

Буйрак оғриғи яқин жойлашган аъзолар: жигар, ошқозон ёки талоққа тарқалиши мумкин.

Ҳомиладорликда буйрак оғриши

Ҳомиладор аёлларда буйрак оғриғи жуда кенг тарқалган аломат саналади. Аёл организми айни пайтда икки киши учун ишлаши керак ва шунинг учун барча тизимлар ва аъзоларга тушадиган юк икки баравар кўпаяди. Бундай шароитда патология ривожланиши осонроқ.

Буйрак оғриғи қуйидаги хасталикларда ўзини намоён қилади:

  • Пиелонефрит(унинг кучайиши). Буйрак оғришидан ташқари, аёлда юз ва бўйиннинг шишиши, тери рангининг оқариши ва тана ҳароратининг кўтарилиши кузатилади. Ҳомиладорлик бошланишидан олдин пиелонефрит ташхиси қўйилган беморларда бу даврда касаллик кучайиши хавфи мавжуд;
  • Буйрак-тош касаллиги. Унинг белгиси буйрак санчиғи саналади;
  • Гломерулонефрит. Ушбу касалликнинг белгиси — ўткир характерли оғриқ.

Ҳомиладорликнинг сўнгги муддатларида кузатиладиган бел оғриғи доим ҳам буйрак билан боғлиқ муаммолардан далолат бермайди. Унинг пайдо бўлишига умуртқа поғонасига тушадиган юкнинг ортиши ҳам таъсир қилиши мумкин.

Енг асосийси: мустақил даволаниш билан шуғулланмаслик. Дарҳақиқат, ҳар бир қўлланилган чора нафақат аёлнинг, балки унинг ҳомиласи саломатлигида ҳам ўз аксини топади. Ягона тўғри йўл — шифокорга мурожаат қилиш.

Буйрак оғриганда нима қилиш керак

Буйракдаги сурункали оғриқни даволаш стратегияси терапевт ёки нефролог томонидан танланади. Ўткир оғриқ сезилганда ҳаракатлар алгоритми қуйидагича бўлади:

  • Тез ёрдам хизматига қўнғироқ қилиш;
  • Ётган ҳолатни егаллаш. Бунинг учун текис сирт мос келади. Ушбу ҳолатда нафасни нормал ҳолатга келтиришга ҳаракат қилиш керак. Организмнинг ортиқча ҳаракатларнишини олдини олиш тавсия етилади;
  • Оғриқ сезиладиган соҳага тана ҳароратидан бироз баланд даражали иссиқ қўйиш. Жуда иссиқ таъсир тавсия етилмайди, чунки у яллиғланиш мавжудлигида бемор ҳолатини оғирлаштириши мумкин;
  • Агар оғриқ заифлашмаса ёки аксинча кучайса, спазмолитиклар қабул қилиш тавсия етилади. Қабул қилинган дори-дармонлар ҳақида тез тиббий ёрдам гуруҳига хабар бериш шарт.

Даволаш

Йенгил ва ўртача даражада оғирликдаги буйрак касалликлари уй шароитида даволанади. Оғир клиник ҳолатларда терапевтик муолажалар фақат шифохона шароитида олиб борилади.

Оғриқни келтириб чиқарадиган ҳар бир буйрак касаллиги индивидуал терапия турини талаб қилади:

  • Буйрак-тош касаллиги келтириб чиқарган оғриқларни даволашда оғриқни камайтирадиган ва инфекцияни зарарсизлантирадиган дориларни қабул қилиш талаб етилади. Минераллашган чўкмаларни еритиб юборадиган воситалар ҳам беморнинг ҳолатини йенгиллаштириши мумкин;
  • Гломерулонефритда кузатиладиган ўткир оғриқларни бартараф етиш уcун яллиғланишга қарши дорилар (Преднисолон, Волтарен), антибиотиклар (еритромицин), гипотоник воситаларни (Ресерпине, Диазоксид) қабул қилиш тайинланади.

Шишлар кузатилганда «Фуросемид» ичиш тавсия етилади. Парҳез — оғриқларни даволашда дори воситаларини қабул қилиш каби муҳим аҳамиятга ега. Нохуш аломатларни камайтириш учун бемор парҳезда қуйидаги қоидаларга амал қилиши жоиз:

  • Оқсил ва туз истеъмол қилишни минималлаштириш;
  • Тузланган, субмаҳсулотлар, дудланган маҳсулотларни рад етиш;
  • Шоколад, пишлоқ, қўзиқоринлардан сақланиш;
  • Рационга кўкатлар, сабзавотли шўрвалар киритиш.

Халқона воситалар

Ўсимлик препаратларидан тайёрланадиган дамлама ва тиндирмалардар инфекцияга қарши, пешоб ҳайдовчи таъсир кўрсатиши мумкин.

  • Календула, бойчечак, кашнич уруғлари, дала қирқбўғими асосида тайёрланган тўплам беморга буйракдаги тортувчи ва ўткир оғриқлардан халос бўлишга, организмни токсинлардан тозалашга имкон беради;
  • Брусника, резаворлар ва қирқбўғим нафақат тошларни «майдалайди», балки буйраклар фаолиятини ҳам тиклайди;
  • Буйраклар соҳасидаги кичик санчиқларни бартараф етиш учун ортосифон, толокянка ва брусника ўтларидан фойдаланиш мумкин.
Читайте также:  Желудок тошнит по утрам

Халқона воситалар буйрак касалликларини даволай олмайди, ҳар қандай ҳолатда анъанавий тиббиёт кўрсатмаларига риоя қилиш ва мустақил даволанишдан сақланиш зарур.

(Visited 4 084 times, 1 visits today)

Источник

uzbekiston

28.03.2020
Жамият

2,702 Показы

Буйрак-тош касаллиги организмнинг умумий касаллиги ҳисобланади. Организмда модда алмашинуви (оқсиллар, углеводлар, ёғлар, минераллар) бузилиши натижасида буйракда битта ёки бир нечта тошчалар ҳосил бўлиши мумкин. Булар организмнинг яшаши учун жуда муҳим бўлган буйрак ишини издан чиқариб, киши ҳаётини хавф остида қолдириши мумкин. Ўрта Осиё мамлакатларида бу касаллик, айниқса, болалар ўртасида жуда кўп учрайди.

kamni_prichinyКасалликнинг келиб чиқиши: Буйрак-тош касаллигининг келиб чиқиши ҳозирги тиббиёт фанининг энг катта жумбоқларидан биридир. Ҳозиргача фанда бу масалага доир жуда кўп назариялар мавжуд, лекин уларнинг барчасида ўзига яраша ютуқ ва камчилик тарафлари бор. Буйрак-тош касаллигининг пайдо бўлишига ташқи муҳитлар: ҳаво, сув, озиқ-овқат маҳсулотларининг ҳиссаси катта ҳисобланади. Яна бир сабаб – пешобдаги кальций моддасининг ошиб кетишидир. Нормал шароитда магний ионлари пешобдаги оксалат тузларини 30-40%гача боғлаши мумкин, бу билан у кальций моддасига рағбатдошдир. Буйрак-тош касаллигига чалинган беморларда кальций-магний нисбати одатда баландроқ бўлади.

Касаллик белгилари: Буйракда қаттиқ оғриқ, яъни колика белгилари рўй беради. Бу оғриқ қандай пайдо бўлади? Тош ҳосил бўлиши билан буйрак косачаларида ёки унинг жомида туриб қолиб, сийдикнинг нормал оқимини бузади. Яъни сийдик оқими секинлашиб, ҳатто тўхтаб ҳам қолади. Натижада буйрак ичидаги босим ошади, бу эса буйрак капсуласи халтачасини катталаштиради, таранглаштиради. Бу ҳолат кучли оғриқ ҳосил қилади, бемор секин-аста безовта бўла бошлайди. Шу ҳолатда сийдикнинг ранги ҳам қизариши мумкин. Кўпчилик буни сариқ касаллигининг аломати деб, инфекцион шифохонага мурожаат қилишади. Қаттиқ оғриқ вақтида бемор иситмалаши, қайт қилиши, қоринда кучли оғриқ пайдо бўлиши ва белга бериши кузатилади. Баъзан беморлар икки-уч кун оғриқ қолдирадиган дорилар қабул қилишиб касалликни зўрайтириб юборишади. Бу нотўғри, белгилар сезилиши биланоқ, шифокор-урологга мурожаат қилиш лозим. Болаларда бу дард кўпинча оғриқсиз кечади, сийдикнинг қизариб кетишигина касалликдан белги беради. Даволаш ва касалликнинг олдини олиш: Буйракдаги тош силжиши кучли оғриқ бериши сабабли ҳамма ҳаракат оғриқни қолдиришга қаратилиши мақсадга мувофиқдир. Кучли оғриқ даври тамом бўлиши билан беморга катта миқдорда суюқлик ичириш тавсия этилади. Шу билан бирга, бемор парҳезни қаттиқ режимда тутиши керак. Урат тошларига эга беморлар ишқор минерал сувларини – боржом, ессентуки сувларини ичишлари керак.

Бизда бундай сувлар бор. Тошкент минерал суви, Зангиота номли сув. Буларни қўллашдан олдин шифокор билан маслаҳатлашишингиз зарур. Шу билан бирга калий хлоридга бой сут маҳсулотларини (сут, пишлоқ, қаймоқ) истеъмол қилиш тавсия этилмайди. Оксалат тошларга эга бўлган беморларга помидор, дона-дор маҳсулотлар (нўхот, мош), кўкатлардан шавел истеъмол қилиш ман этилади. Урат тошларига эга бўлган беморлар гўшт ва балиқ маҳсулотларидан ўзларини тийишлари лозим. Агарда буйрак жомида кичик тошчалар бўлса, уларнинг тушиши учун кўпроқ пиёда юриш керак. Буюк аллома Ибн Сино ўз даврида бундай беморларни отда юришга даъват этган. Беморга тепаликдан сакраш буюрилган. Катта ҳажмга эга тошларда фақат жарроҳлик усули қўлланилади. Гиёҳларни қўллаш, ҳар хил буйрак чойларини ичишдан олдин шифокор билан маслаҳатлашинг! Саломатлик ўз қўлин-гизда эканлигини унутманг!

Яна маълумот

gribok2-300x140

Грибок касаллиги – сабаби даволаш

Грибок,яьни замбуруғ касаллигини келиб чиқишига организмнинг иммун танқислик ҳолати , шифокор тавсиясисиз кўп антибиотиклар қабул …

Источник